Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил аскарлари яралаган 12 яшар фаластинлик вафот этди

697

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида Исроил аскарлари отган ўқдан яраланган 12 яшар бола вафот этганини маълум қилди.

Би-би-си хабарида айтилишича, ўқ узилган пайтда бола оиласи билан бирга машинада кетаётган бўлган. Ўқ боланинг кўкрак қисмига теккан, у касалхонага олиб борилган, бироқ шифокорларнинг саъй-ҳаракатига қарамай оламдан ўтган. 

Исроил армияси Муҳаммад ал-Аъламий исмли бу боланинг ўлими бўйича суриштирув бошлаганини билдирди. Исроил томонининг иддаосига кўра, аскарлар шубҳалангани учун марҳум боланинг оиласи кетаётган машинани тўхтатмоқчи бўлган, бироқ машина тўхтамаган. Шундан кейин ўқ узилган. 

Муҳаммад ал-Аъламий охирги бир ҳафтада Исроил ҳарбийлари ўқидан ўлган фаластинлик иккинчи боладир. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сурия Исроилни ҳукумат аъзосини ўлдиришда айбламоқда

141 08:05 17.10.2021

Жазоир Исроил қўллаб-қувватлаган айирмачилар гуруҳини қўлга олди

391 08:05 15.10.2021

Исроилнинг араб давлатлари билан алоқалари яхшиланишига АҚШ ёрдам беради

362 13:35 13.10.2021

Баҳсдан қачон тўхтайсиз?!

1253 13:28 11.10.2021

“Исроиллик учувчини топиш учун эронлик генерал олиб қочилган” – ОАВ

1154 11:05 06.10.2021

Фаластинликларнинг қанча уйи бузиб ташлангани маълум қилинди

317 11:13 05.10.2021
« Орқага