Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил Бош вазири Фаластин давлати қурилишига рози, фақат...

1471

Исроил Бош вазири Яир Лапид: "Фаластинликлар билан икки халқ учун икки давлат асосида келишувга эришиш Исроил хавфсизлиги, иқтисодиёти ва фарзандларининг келажаги учун тўғри ишдир" деди.  

Лапид Нью-Йоркда дунё етакчиларини бирлаштирадиган энг йирик дипломатия форуми бўлган БМТ 77-Бош Ассамблеяси йиғилишларида иштирокчиларга мурожаат қилди. 

Исроил Бош вазири Яир Лапид, икки давлат ечимини қўллаб-қувватлаганини таъкидлаб, ўз мамлакатининг хавфсизлиги ва келажаги учун тўғри иш "икки халқ учун икки давлат асосида фаластинликлар билан келишув тузиш" эканлигини айтди.

Эроннинг ядровий фаолиятига "ҳарбий таҳдид" ҳақида эслатиш

Лапид Исроил давлати учун энг катта таҳдидлардан бири "ядровий таҳдид" эканини таъкидлади: 

"Бизни йўқ қилмоқчи бўлган давлат ҳам дунёдаги энг катта террор ташкилоти Ҳизбуллоҳга асос солган давлатдир. Эрон ҲАМАС ва Исломий Жиҳодни молиялайди ва Болгариядан Буэнос-Айресга бўлган оммавий терактлар ортида Эрон турибди. Эрон ядровий қуролга эга бўлиш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширадиган қотил диктатурадир", деди. 

Мамлакати Эроннинг ядровий фаолиятига қарши халқаро ҳамжамиятга тақдим этаётган “ҳарбий таҳдид” вариантини такрорлаб, Лапид шундай деди: 

"Агар Эрон режими ядровий қуролга эга бўлса, ундан фойдаланади. Эрон ядро қуролига эга бўлишининг олдини олиш учун ягона йўл ишончли ҳарбий таҳдидни ўртага қўйишдир. Шундагина улар билан узоқроқ ва кучлироқ келишувга эришиш мумкин. Эронга тушунарли бўлиши керакки, агар у ядро дастурини илгари сурса, дунё сўз билан эмас, ҳарбий куч билан жавоб беради. Қачонки ўтмишда бундай таҳдид кўз олдига келтирилса, Эрон тўхтаб, чекинди”.

Икки давлат ечимига урғу бериш

Лапиднинг нутқидаги энг диққатга сазовор масала унинг “икки давлат ечими”ни қўллаб-қувватлаган баёноти бўлди.

"Исроилнинг иқтисодий ва ҳарбий қудрати бизга ўзимизни ҳимоя қилиш имконини беради, бироқ у бизга бошқа нарсани ҳам беради: бутун араб дунёси билан тинчликка интилиш. Ва энг яқин қўшниларимиз бўлмиш фаластинликлар билан", - деди Исроил бош вазири.  

Лапид икки давлат ечимини қўллаб-қувватлашини, бироқ унинг “бир шарти” борлигини айтди ва шундай деди: 

"Икки халқ учун икки давлат асосида фаластинликлар билан келишув Исроил хавфсизлиги, Исроил иқтисодиёти ва фарзандларимизнинг келажаги учун тўғри. Барча тўсиқларга қарамай, исроилликларнинг катта қисми ҳали ҳам икки давлатли ечим ҳақидаги бу қарашни қўллаб-қувватламоқда. Бугун мен улардан бириман. 

Бизнинг битта шартимиз бор: келажакдаги Фаластин давлати тинч давлат бўлиши керак. (Фаластин) Исроилнинг фаровонлиги ва мавжудлигига таҳдид соладиган яна бир террор базасига айланмаслик. Биз ҳар доим барча Исроил фуқароларининг хавфсизлигини ҳимоя қилиш қобилиятига эга бўлишимиз керак"."Қуролингизни ташланг"

"17 йил олдин Исроил Ғазодан чиқиб кетганидан бери Исроил ҳудудига 20 мингдан ортиқ ракета ва ракета отилганини" ифода этган Лапид: "Бу бинода биздан Ғазодаги чекловларни нима учун олиб ташламаганимиз қайта-қайта сўралган. Биз бунга тайёрмиз. Буни эртага эрталаб қилинг. Бизнинг битта шартимиз бор: Фарзандларимизга ракета отишни бас қилинг. Қуролларингизни ташланг, ҳеч қандай чекловлар бўлмайди", деди. 

Лапид, шунингдек, Фаластин Исломий Қаршилик Ҳаракати ҲАМАС назорати остидаги Ғазо секторида тутқунликда бўлган икки исроиллик аскарнинг озод қилинишини ва яна икки исроиллик аскарнинг жасадини уларга топширилишини талаб қилди. 

Фаластинликларнинг "қуролларини ташлаб қўйишини" истаган Лапид ўшанда тинчлик бўлишини иддао қилиб: "Биз сизнинг келажагингизни Ғазода ҳам, Ғарбий Соҳилда ҳам бирга қура оламиз. Қуролларингизни ташланг ва Ўзингиз тузмоқчи бўлган Фаластин давлатини Ҳамас ва Исломий Жиҳод қўлига ўтиб кетмаслигини таъминланг. Шунда тинчлик бўлади”, деди Лапид.

Баъзи араб давлатлари билан келишувлар имзолаш орқали Исроил тинчликни исташини иддао қилган Лапид "Саудия Арабистонидан Индонезиягача бўлган ҳар бир мусулмон давлатни буни қабул қилиб, биз билан гаплашишга чақирамиз. Бизнинг қўлларимиз тинчликка чўзилмоқда”, деган гапларни таъкидлади.  

"Исроил давлати дунёда китоб асос солган ягона давлатдир. Китоблар китоби: Таврот. Бу китоб ва либерал демократия тамойиллари биздан тинчликка эришишимизни талаб қилади. Тарихимиз биздан очиқликни талаб қилади – ақлли ва жуда эҳтиёткор", дея ўз сўзига якун ясади Исроил бош вазири.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Темурнинг охирги юриши

78 20:05 28.09.2022

Россияда хусусий самолётларда парвозларга талаб кескин ошди

176 18:25 28.09.2022

«Пахта иши»: Президентга мурожаат сабаблари. Россия-Украина: бизнес зарарда(ми?)

160 18:05 28.09.2022

44 кун: қаҳрамонлик, ғалаба ва озодлик

173 17:45 28.09.2022

Россия фуқароси бўлмасангиз, хавотир олманг!

394 17:20 28.09.2022

Иброҳим Раисий Ўзбекистонни Чобаҳор битими ва Шимол-жануб йўлагига қўшилишга таклиф қилди

295 16:55 28.09.2022
« Орқага