Янгиликлар

Исроил босқинчилари Фаластин қишлоғига ҳужум қилди

544

Исроил ҳарбий кучлари Қуддуснинг шимоли-ғарбида жойлашган Байт-Иқса қишлоғига маҳаллий Фаластин оиласига тегишли ерларни йўқ қилиш мақсадида бостириб кирди, деб хабар бермоқда WAFA янгиликлар агентлиги.

Маҳаллий гувоҳларнинг сўзларига кўра, Исроил кучлари булдозер билан бирга Ҳамаеллар оиласига тегишли ер участкаларини текислаб ташлаган.

Аҳоли бу ҳудудда қандай қилиб ҳарбийлар жойлашгани, қишлоққа кириш йўлларини тўсиб қўйгани ва ерни вайрон қилишдан олдин бир нечта уйларнинг томларини эгаллаб олганликлари ҳақида гапириб берган.

Босқинчи кучлар қишлоқ аҳолисига қаттиқ чекловларни давом эттирмоқдалар, чунки Байт Иқса қишлоғига фақат Исроил ҳарбий-назорат пункти орқали амалга оширилади.

Йиллар давомида қишлоқ аҳолисига тегишли баъзи ерлар ноқонуний Рамот аҳоли пунктини яратиш учун мусодара қилинган, бу ерда фаластинликлар доимий равишда қувғин қилинмоқда.

Аҳоли пунктларининг кенгайиши ҳақидаги даъволар халқаро ҳамжамият томонидан танқид қилинса-да, Шарқий Қуддус ва Ғарбий Соҳил бўйлаб 500 000-600 000 исроилликлар ноқонуний яҳудий турар-жойларида халқаро қонунларни бузган ҳолда яшамоқда.

COVID-19 пандемияси тезлашмоқда ва кўринишнинг охири йўқ – ЖССТ раҳбари

«Фоҳишаларга маъмурий қамоқ кор қилмаяпти!» 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Франция: парламент аъзолари Исроилга қарши 

187 17:45 16.07.2020

Исроил армияси бу йил Ғазода неча кишини ўлдиргани маълум қилинди

478 14:30 13.07.2020

Эрон Исроил мудофаа вазирининг телефонини “бузиб” эшитган – Нетаняху ғазабда

2931 23:06 11.07.2020

Россия Исроил босқинини қоралади

934 08:07 10.07.2020

Нетаньяхунинг адвокати нега истеъфо берди?

489 14:51 09.07.2020

Исроил матбуоти: "Араб давлатлари раҳбарлари Фаластиннинг босиб олинишига бефарқ!" 

861 13:39 08.07.2020
« Орқага