Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил Эронга зарба бериш шартларини айтди

1896

Исроил Эронга ҳарбий зарба бериш шартини маълум қилди. Axios  порталига маълум бўлишича, бу уранни бойитиш даражаси 60 фоиздан ошганда содир бўлади.

Нашр исроиллик юқори мартабали мулозимга таяниб, Исроил бу кўрсаткич 90 фоизга айланишини истамаслигини, чунки бу ҳолда Теҳрон уранни деярли қурол ишлаб чиқариш учун зарур даражада тўплашни бошлаши мумкинлигини таъкидлайди.

«Шунинг учун Исроил АҚШ ва Европа давлатларига Эроннинг уранни бойитиш даражаси 60 фоиздан ошган ҳар қандай ҳаракати Теҳрон ядровий дастурига қарши ҳарбий жавобга сабаб бўлишини айтмоқда», деб ёзади портал.

Шу билан бирга, Байден ҳукумати зиддиятга бормасликни афзал кўриши ва муаммонинг тинч йўл билан ҳал этилиши тарафдори эканини таъкидлаган.

Ал-Жазира хабарига кўра, Исроил АҚШдан ҳавода ёқилғи ускунасини талаб қилган. Шунингдек, Исроилга Эронга эҳтимолий ҳужум учун 4 та ёқилғи қуйиш танкери керак.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИИВ огоҳликка чақирмоқда

830 18:03 02.06.2023

Замзам қудуғи тарихи

587 16:40 02.06.2023

Алоқа компанияларининг махсус ўйинлари ҳалолми?

587 11:15 02.06.2023

Путин ва Зеленский Туркияга боради

1407 10:01 02.06.2023

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

2629 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1547 15:50 01.06.2023
« Орқага