Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил: “Фахризодани ўлдирганимиз учун дунё бизга раҳмат айтиши керак”

4821

New York Times нашрига интервью берган исроиллик юқори мартабали мутасаддилардан бири эронлик ядрошунос олим Муҳсин Фахризоданинг суиқасдини Исроил уюштирганини тан олган. 

Айтилишича, исми ошкор этилмаган бу мутасадди бир неча йиллардан бери Фахризодани кузатиб келган. “Исроил Эроннинг ядровий дастурига қаршилик кўрсатишни давом эттиради. Эроннинг асосий ядрошунос олимини ўлдирганимиз учун дунё бизга миннатдорчилик билдириши керак”, – деган у. 

Суиқасддан кейин Теҳрон Исроилни айблади, бироқ Исроил томони бу айбловни на расман тан олди, на инкор қилди. 

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу 2018 йилнинг апрелида Эроннинг ядровий дастурига оид маълумотларни оммага эълон қилган ва Муҳсин Фахризода “Амад” номли лойиҳага бошчилик қилаётганини айтиб, “Бу исмни унутманглар”, деган эди. 

Эслатиб ўтамиз, Муҳсин Фахризода 27 ноябрь куни Теҳрон яқинида амалга оширилган қуролли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Қирғизистонда сайловнинг якуний натижалари эълон қилинди

78 17:00 16.01.2021

Ёлғон (фейк) ва нохолис ахборот тарқатганлик учун қандай жазо бор?

89 16:00 16.01.2021

Францияда масжидлар ёпиляпти

739 15:00 16.01.2021

Қайроққум сув омбори ўпирилгани ҳақида хабар тарқатганлар қўлга олинди

350 14:00 16.01.2021

Тортинманглар, Қуръон cайлига марҳабо!

360 13:19 16.01.2021

Трамп Марокашнинг олий мукофоти билан тақдирланди

310 13:00 16.01.2021
« Орқага