Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Исроил Фаластин ҳудудидаги ноқонуний қурилишларни тўхтатиши керак”

301

Европа Иттифоқининг ташқи алоқалар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел Исроилнинг Ғарбий соҳилда ва Қуддус атрофида яҳудийлар учун турар жой қуриш режаларини қоралади. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда. 

Бореллнинг сўзларига кўра, яҳудийлар учун қарийб 5 минг турар жой қуриш режалари келгусида икки давлатли ечимнинг натижаси ўлароқ Фаластин давлатининг мавжудиятини хавф остига қўяди. 

“Бу турар жойлар халқаро ҳуқуққа зиддир. Ҳар доим таъкидланганидек, Европа Иттифоқи келишиб олинган ҳудудлардан ташқари 1967 йилдан аввалги чегаралар бўйича бирор ўзгаришни қабул қилмайди. Турар жой қурилишлари фаластинликлар ва исроилликлар ўртасидаги ҳамкорлик ҳамда тўғридан-тўғри музокаралар бўйича саъй-ҳаракатларни хавф остига қўяди. Исроил ҳукумати бу қарорларини бекор қилиши ҳамда Шарқий Қуддус, Хар Хома, Гиват Хаматос ва Э1 сингари нозик ҳудудларда давом этаётган қурилишларни тўхтатиши зарур”, – дея таъкидлади Боррел.   

Шунингдек, у Исроил ҳукумати Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида фаластинликларга тегишли биноларни бузишни тўхтатиши кераклигини айтди. 

Исроилнинг Peace Now деб аталувчи инсон ҳуқуқлари ташкилоти маълумотига кўра, яҳудийлар учун Шарқий Қуддусда 13 ва Ғарбий соҳилда 253 та аҳоли пунктлари мавжуд. Бу ерларда 650 мингдан зиёд яҳудий яшайди. Мазкур аҳоли пунктларининг кенгайиши фаластинликларнинг ҳаётини мунтазам равишда қийинлаштириб келмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БМТ Исроилга қарши тўртта резолюция қабул қилди

1083 19:30 04.12.2020

Ҳарбийлашиш бобида Исроил ҳаммани ортда қолдирди

1156 10:30 04.12.2020

Исроил бир неча ойлик солиқ тушумларини Фаластинга ўтказиб берди

759 10:30 03.12.2020

“Фаластинликлар ҳайдалиб, уйлари яҳудийларга бериляпти”

704 16:30 01.12.2020

Исроил: “Фахризодани ўлдирганимиз учун дунё бизга раҳмат айтиши керак”

3994 12:05 30.11.2020

Ишқибозлари исломофоб бўлган Исроил футбол клубига БААдан харидор чиқди

849 17:10 29.11.2020
« Орқага