Исроил Фаластин тарихига оид минглаб китоб ва ҳужжатни йўқ қилди

21:00 16.05.2019 720

Жорий йил бошида Исроил томонидан Ғазода амалга оширилган авиаҳужумлар оқибатида Фаластин тарихига оид ўн мингдан зиёд китоб ва ҳужжат йўқ бўлди.

“Анадолу” хабарида айтилишича, Ғазонинг Ар-Римал мавзесида жойлашган Ҳужжатлаштириш ва тадқиқот марказининг 6 қаватли биноси 4 майдаги авиаҳужум оқибатида вайронага айланган. Мазкур марказ 22 йилдан бери фаолият юритиб келаётган эди.

“Исроилнинг бу марказни нишонга олиши Фаластин шуури ва маданиятини нишонга олиши демакдир”, – дейди Ҳужжатлаштириш ва тадқиқот маркази раҳбари Ноҳид Закут.  

Фаластин маданият вазирлиги эса марказга уюштирилган ҳужумни Фаластин халқининг хотирасини нишонга олган уруш жинояти деб атади.

Эслатиб ўтамиз, 4-5 май кунлари Исроилнинг Ғазога ҳужумлари туфайли 25 фаластинлик ҳалок бўлди, улардан 3 нафари аёллар ва 2 нафари чақалоқлар эди. Аёллардан икки нафари ҳомиладор бўлган. Фаластинлик гуруҳлар Исроилга отган ракеталари натижасида 4 исроиллик ҳалок бўлди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!