Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил Фаластиндаги мактабни бузмоқчи

566

Фаластин ҳукумат баёнот тарқатиб, Исроил Ғарбий соҳилдаги Рамаллоҳ шаҳрининг шарқида, С ҳудудида жойлашган Рас ат-Тин мактабини бузишни режалаштирганини маълум қилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар бермоқда.    

Мазкур мактаб Франция, Финляндия, Италия, Люксембург, Ирландия, Испания, Швеция ва Британия ажратган маблағ эвазига барпо этилган бўлиб, айни пайтда у ерда ўттиздан зиёд фаластинлик бадавий оиланинг эллик нафар фарзанди таълим олади. 

Фаластин халқаро ҳамжамиятга чақириқ йўллаб, Исроил ҳукуматининг мактабни бузиш режасини тўхтатишга ундади.  

Исроил Шарқий Қуддус ва Иордан дарёсининг ғарбий соҳилини 1967 йилда босиб олган бўлиб, бу ерларда фаластинликларга тегишли уйлар ва биноларни турли баҳоналар билан бузиб келади. БМТ маълумотига кўра, Исроил кучлари 2020 йил бошидан бери Ғарбий соҳил ва Шарқий Қуддусда фаластинликларга тегишли 500 дан зиёд ва уй биноларни бузиб ташлади. 

Фаластин ва Исрол ўртасидаги 1995 йилда тузилган келишувга кўра, Ғарбий соҳил А, В ва С ҳудудларига ажратилган. А ҳудудини буткул Фаластин бошқаради, В ҳудудининг маъмурий бошқаруви Фаластинда, хавфсизлиги эса Исроилнинг назоратида. С ҳудудини тамомила Исроил бошқаради.  

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БМТ Исроилга қарши тўртта резолюция қабул қилди

1087 19:30 04.12.2020

Ҳарбийлашиш бобида Исроил ҳаммани ортда қолдирди

1159 10:30 04.12.2020

Исроил бир неча ойлик солиқ тушумларини Фаластинга ўтказиб берди

759 10:30 03.12.2020

“Фаластинликлар ҳайдалиб, уйлари яҳудийларга бериляпти”

704 16:30 01.12.2020

Исроил: “Фахризодани ўлдирганимиз учун дунё бизга раҳмат айтиши керак”

3996 12:05 30.11.2020

Ишқибозлари исломофоб бўлган Исроил футбол клубига БААдан харидор чиқди

849 17:10 29.11.2020
« Орқага