Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил фаластинлик маҳбусларга вакцина ажратмайдими? 

473

Исроил Ички хавфсизлик вазири Амир Охана турмадаги фаластинлик маҳбусларни коронавирусга қарши эмламасликка буйруқ берган. The Times of Israel нашри хабарига кўра, аввалига фақатгина турмаларнинг ходимлари эмланади. 

Турмаларда ҳам коронавирусга чалиниш ҳолатлари кузатиляпти, бироқ вазир Охана фуқароларнинг аксари эмланиб бўлгандан кейингина маҳбуслар эмланиши мумкинлигини айтган.  

Исроилда бошланган оммавий эмлаш кампанияси доирасида аввалига тиббиёт ходимлари, 60 ёшдан катталар ва хавф гуруҳида бўлганлар эмланяпти. Кейинги босқичда эса ўқитувчилар, ижтимоий хизмат ходимлари, турмаларнинг ходимлари, ҳарбий хизматчилар ва бошқа хавфсизлик хизматлари ходимларини эмлаш режалаштирилган.  

Аҳолининг қолган қисмининг эмланиши Исроилга қанча вакцина олиб келинишига боғлиқ. 

The New Arab нашрининг ёзишича, Исроил турмаларда маҳбусларнинг кўплиги ва шароитларнинг ёмонлиги коронавируснинг тарқалишига туртки беряпти. Хусусан, етмиш уч нафар фаластинлик маҳбусда коронавирус аниқлангач, Гильбоа турмасини ёпишга тўғри келган.  

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил – Ғазо чегарасида ер ости девори қурилди

387 09:30 06.03.2021

Халқаро жиноят суди Исроил бўйича суриштирув бошлади

272 14:15 04.03.2021

Европалик парламентарийлар Исроил аннексиясига қарши чиқди

389 10:30 02.03.2021

“Саудия Арабистонида Исроил билан яқинлашишни истайдиганлар кўп”

545 14:03 01.03.2021

Яқин Шарқда янги ҳарбий альянс пайдо бўлиши мумкин

1298 14:45 26.02.2021

Исроил 2020 йилда қанча фаластинликни ўлдиргани маълум қилинди

421 09:30 26.02.2021
« Орқага