Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил фаластинликларнинг  43 млн долларини ушлаб қолади

653

Исроил ҳукумати Фаластин учун тўпланган солиқлардан 150 миллион шекель (қарийб 43 миллион АҚШ доллари) ушлаб қолишга қарор қилди. Бу ҳақда Исроилнинг “Канал 13” телеканали хабар тарқатди. 

Маълум бўлишича, Фаластин раҳбарияти 2018 йилда ҳибсга олинган ва ҳалок бўлган фаластинликларнинг оилаларига айнан 150 миллион шекель ажратган. Яъни Фаластин раҳбариятининг бу ҳаракати Исроил ҳукуматнинг жазосига сабаб бўлди. 

Жорий йилнинг 17 февралида ҳам Исроил ҳукумати Фаластин учун тўпланган солиқлардан 500 миллион шекель (144 миллион боллар) ушлаб қолишга қарор қилган эди. Фаластин эса маблағлар тўлиқ ажратилиши кераклигини, акс ҳолда қабул қилмаслигини билдирди. Бироқ иқтисодий вазият оғирлашиб кетгани туфайли кейинроқ ушлаб қолинган маблағдан қолган қисмни қабул қилишига тўғри келди. 
 

УЛАШИНГ:

« Орқага