Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил фаластинликларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ ишларни босди-босди қилган

480

Исроил армияси 2018 йилнинг мартида Ғазо секторида бошланган ва қарийб 18 ой давом этган намойишларда юзлаб тинч фаластинликнинг ўлдирилиши билан боғлиқ ҳолатларни текширишга етарли эътибор қаратмаган. Бу ҳақда Исроилнинг «Бецелем» ташкилоти ва Ғазодаги Инсон ҳуқуқлари маркази ҳисоботида қайд этилган. 

Исроил ҳарбийлари оммавий намойишлар пайтида ўқотар қуроллардан фойдаланган. Ўлдирилган фаластинликларнинг 46 нафари 18 ёшдан кичик бўлган, жами 223 киши ўлдирилган, юзлаб киши оғир даражада жароҳатланган. Ўлдирилган фаластинликларнинг аксари чегарадаги симтўсиқлардан анча нарида бўлгани аниқланди. 

Намойишларда 13 минг киши жароҳат олган, хусусан, 8 минг киши ўқотар қуролдан яраланган, 156 кишининг қўл ёқи оёғини кесиб ташлашга тўғри келган. 

Ҳисоботда исроиллик бир аскарнинг снайпер томонидан отиб ўлдирилгани, бир неча аскарнинг яралангани айтилган. 

Фаластинликларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ 143 та иш ҳарбий прокуратурага оширилган, 95 та иш эса ёпиб юборилган. 

Исроил армияси «Бецелем» инсон ҳуқуқлари ташкилоти ва Инсон ҳуқуқлари маркази ҳисоботини танқид остига олиб, ҳолатлар бўйича ҳар томонлама текширув ўтказилганини иддао қилди.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Афғонистоннинг йигирма йиллик истилоси худосиз сиёсат натижаси эди» – Иброҳим Раисий

1240 17:13 21.01.2022

Фаластинлик қочқинларга ёрдам керак

392 13:45 19.01.2022

Исроил вазири жинсий тажовузларни маъқуллагани маълум бўлди

3146 16:34 10.01.2022

Шарқий Қуддусда яҳудийлар учун яна турар жой қуришмоқчи

305 14:35 06.01.2022

Фаластинликлар ўлдириляпти, уйлари бузиляпти – Исроил ташкилоти

929 12:52 05.01.2022

Фаластинлик маҳбуслар Исроил судларига бойкот эълон қилди

437 16:05 04.01.2022
« Орқага