Беньямин Нетаньяҳу: «Исроил – фақат яҳудийлар учун»

11:00 12.03.2019 2316

Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяҳу Исроил барча фуқароларнинг эмас, балки фақатгина яҳудийларнинг давлати эканини айтди. Бош вазир бу баёнотини Фейсбукда эълон қилди, дея хабар бермоқда The Independent.

Ҳолбуки, Исроил бир миллатли давлат эмас: мамлакат аҳолисининг 17 фоизини араблар ташкил этади. 

Нетаньяҳу Исроил яҳудийларнинг миллий давлати эканини айтар экан, айни пайтда араб миллатига мансуб фуқаролар билан боғлиқ муаммо йўқлигини, улар ҳам яҳудийлар сингари ҳуқуқларга эгалигини билдирган. 

The Independent нашрининг ёзишича, Нетаньҳу бундай баёнот билан миллий электоратнинг ва радикал яҳудийларнинг эътиборини қозонмоқчи. Сўровномалар натижасига кўра, у 9 апрелда бўлиб ўтадиган сайловда мағлубиятга учраши мумкин. Устаги-устак, бош вазир коррупуцияда айбланяпти. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!