Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил Ғарбий соҳилда яҳудийлар учун яна турар жойлар қуради

446

Исроил ҳукумати Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида яҳудийлар учун 3144 та турар жой қуриш ҳақидаги қарорни тасдиқлади.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, қарор Исроил Мудофаа вазирлигининг Режалаштириш қўмитаси томонидан маъқулланган.

Тель-Авив Жо Байден АҚШ президенти лавозимини эгаллаганидан бери биринчи марта ноқонуний аҳоли пунктларини кенгайтиришга киришмоқда. Ваҳоланки, куни кеча Вашингтон Исроилнинг Ғарбий соҳилдаги ноқонуний аҳоли пунктларини кенгайтириш режаларини қоралаган эди. АҚШ Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс бу режалар ҳудудда кескинликни камайтириш ҳаракатларига тамомила тескари эканлигини таъкидлади. 

Иордан дарёсининг босиб олинган ғарбий соҳилида 250 дан ортиқ ноқонуний аҳоли пунктлари бўлиб, уларда 450 мингга яқин яҳудий истиқомат қилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил Суриянинг Латакия портига зарба берди

597 12:23 07.12.2021

Исроил Шарқий Қуддусда яҳудийлар учун турар жой қуришни кечиктиради

275 09:06 07.12.2021

Қурол савдоси: Россия қуролларига харидор камаймоқда

1042 12:36 06.12.2021

Исроил фаластинликларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ ишларни босди-босди қилган

386 11:30 03.12.2021

Исроил Қуддус шайхига Ал-Ақсога киришни тақиқлади

737 17:01 29.11.2021

Омикрон таҳдиди: Марокаш барча авиарейсларни тўхтатади

547 09:35 29.11.2021
« Орқага