Исроил Ғазо чегарасида янги девор қуряпти

09:30 04.02.2019 494

Исроил Ғазо сектори билан чегарада металл тўсиқ қуришни бошлади. Бу ҳақда Исроилнинг “Хайом” газетаси бош вазир Биньямин Нетаньяҳуга таянган ҳолда хабар тарқатди.

Маълум бўлишича, “Исроилни фаластинликлардан ҳимоя қиладиган” бу тўсиқнинг қурилиши бир ҳафта олдин бошланган. “Тинчликни асраш учун биз зудлик билан уларга (яъни фаластинликларга) қарши чора кўришимиз керак”, – деб айтган Нетаньяҳу.

Металл деворнинг узунлиги 65 километр, баландлиги эса 6 метр бўлади.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!