Исроил мудофаа кучлари аскарлари Иордан дарёсининг ишғол остидаги Ғарбий соҳилида бир нафар фаластинликни ўлдириб, икки нафар фаластинликни яралади.
Фаластин давлат телевидениеси маълумотларига кўра, ҳарбийлар Женин шаҳри ғарбий чеккасидаги Кефр Дан қишлоғига рейд уюштирган.
Хабарда айтилишича, хавфсизлик кучлари ва фаластинликлар ўртасида тўқнашув келиб чиққан, ҳарбийлар ўқотар қурол ишлатган.
Фаластиннинг WAFA ахборот агентлигининг таъкидлашича, бу сафар исроиллик ҳарбийлар қурбони 17 ёшли Уди Тарад Салоҳ бўлган. Йигитнинг бош қисмига ўқ узилган.
Исроил хавфсизлик кучлари ишғол остидаги Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда тез-тез рейдлар уюштириб, турли айбловлар билан фаластинликларни қўлга олди.
Рейдлар кўпинча фаластинликлар ва исроиллик ҳарбийлар ўртасида қарама-қаршиликка олиб келади.