Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил хавфсизлик делегацияси Мисрга махфий тарзда келди

1360

Исроил миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Эял Хулата яширинча Қоҳирага ташриф буюрди ва Миср разведкаси бошлиғи Аббос Комил ва бошқа Миср расмийлари билан учрашди, деб хабар берган «Ал-Араби Ал-Жадид» нашри.

Манбаларга кўра, Хулата Исроил делегациясини бошқарган, у Комил билан Ғазодаги ҳолатга масъул бўлган Миср разведкаси ходими Аҳмад Абдулхолиқ билан учрашган.
«Исроил делегацияси келгуси 10 кун ичида бир қатор ташрифлар тўғрисида келишувга эришгандан сўнг, ўз ташрифини якунлади», - дейилган манбаларда. Қоҳира Ғазо секторида ва босиб олинган ҳудудларда доимий тинчлик тўғрисида келишувга эришмоқчи эканлиги қайд этилган.
Мисрликлар билан учрашувда манбалар «Исроил делегацияси маҳбуслар алмашинуви ва бу борада таклиф қилинган фикрларни муҳокама қилганини» айтиб, исроилликлар бу масалани узоқ муддатли сулҳ кафолати деб ҳисоблашганини айтишган.
Шунингдек, Миср Исроилдан яқин кунларда музокаралар муаммосиз ўтиши ва эскалациянинг олдини олиш учун Исроилнинг Ғазо қамалини юмшатишни давом эттиришни сўраган.
Манбаларнинг айтишича, Миср разведка хизматлари келаси ҳафта Ғазо ва Рамаллоҳга ташриф буюриб, Фаластин гуруҳлари билан сулҳ тузиш ҳаракатларини муҳокама қилиши кутилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Сурия Исроилни ҳукумат аъзосини ўлдиришда айбламоқда

32 08:05 17.10.2021

Жазоир Исроил қўллаб-қувватлаган айирмачилар гуруҳини қўлга олди

388 08:05 15.10.2021

Исроилнинг араб давлатлари билан алоқалари яхшиланишига АҚШ ёрдам беради

362 13:35 13.10.2021

Баҳсдан қачон тўхтайсиз?!

1250 13:28 11.10.2021

“Исроиллик учувчини топиш учун эронлик генерал олиб қочилган” – ОАВ

1154 11:05 06.10.2021

Фаластинликларнинг қанча уйи бузиб ташлангани маълум қилинди

317 11:13 05.10.2021
« Орқага