Янгиликлар

Исроил Жўлан тепаликларига Россия ҳарбийлари кирганини эълон қилди.

5530

Жўлан тепаликлари яҳудий давлати томонидан босиб олинганидан ўнлаб йиллар ўтгач Сурия ҳукумати тасарруфига қайтиши мумкин. Бутун дунё Суриянинг Исроил ишғол қилган қисми деб аталадиган ушбу минтақада жуда кўп сонли рус қўшинлари бўлганлиги Исроилнинг ташвишига сабаб бўлди.

Ҳозирги вақтда Исроил армияси билан бирон-бир ҳарбий тўқнашувлар ҳақида гап йўқ. Аксинча, Россия Эронга хайрихоҳ ҳарбий тузилмаларни ушбу минтақадан чиқариб юбормоқда. Исроилга эса минтақада рус ҳарбийларининг бўлиши ҳам ёқмаяпти, чунки энди яҳудий давлати чегара ҳудудларида зарбалар беришга имкон топа олмайди. 

Бошқа томондан, мутахассислар Сурияда Исроилга хайрихоҳ бўлган тузилмалардан деярли ҳеч нарса қолмаганлигига эътибор беришади – уларни "руслар" бутунлай четлатиб юборишди.

«Россия фаол, аммо жимгина, Эронга қарши қуролли тузилмаларни Қунеитра, Дераа ва Жўлан тепаликларининг Суриядаги қисмларидан сиқиб чиқармоқда. У озод этилган ҳудуд устидан назоратни "Хуран армияси" руспараст гуруҳининг жангчиларига топширяпти». Бундай баёнотни исроиллик журналист Эҳуд Яари "Путин Сурия Жўланини босиб олмоқда" сарлавҳали мақоласида ёзган. "Хуран армияси" шиаларнинг Босра-Шам шаҳридан бўлган Аҳмад ал-Абду томонидан бошқарилади.

Уларнинг диний қарашларига қарамай, ушбу шаҳарда Эронга нисбатан хушёқиш машҳур эмас. У бошчилигидаги гуруҳ илгари Башар Асад кучларига қарши чиққан ва Исроил қўл остида эди. Яарининг сўзларига кўра, кавказлик мусулмонлар бўлган рус зобитлари маҳаллий кучларни фаоллаштиришда иштирок этишмоқда ", деб хабар беради «Военное Обозрение» нашри. 

Суриянинг келгуси яқин йиллар ичида ўз ҳудудининг босиб олинган қисмини озод қила оладими-йўқлигини аниқлашга ҳали эрта.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ғазонинг Исроил билан чегарасидаги ягона юк ўтказиш пункти ёпилди

389 12:30 11.08.2020

Исроил ҳарбийлари фаластинлик аёлнинг ўлимига сабабчи бўлди

725 13:20 08.08.2020

100 доллар эвазига Исроил байроғини ўпиш... Фаластинлик йигит бунга қандай жавоб берди? (видео)

5603 10:02 07.08.2020

Исроил Фаластин ерларини ўзлаштиришни нега кечиктирди?

941 17:04 06.08.2020

Исроилнинг Ғарбий соҳилни ўзлаштириб олиши АҚШга боғлиқ

569 18:00 04.08.2020

Исроил Сурияга ракета зарбаси беришни тўхтатмаяпти

1019 10:10 04.08.2020
« Орқага