Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил журналисти: Қатарнинг қатъияти барчани ҳайратга солди

4954

Исроиллик журналист Жеки Ходжи қатарликларнинг жаҳон чемпионати доирасида ўз позициясида қатъий тургани кўплаб исроилликларнинг ҳайратига сабаб бўлганини тан олди.

У қатарликларни “бадавийлар” деб атаган бўлса-да, расмий Доҳа ФИФА ва Ғарбга “тарсаки” туширганини айтган. Журналистнинг маълумотларига кўра, стадионларда пиво сотишга 75 миллион доллар тўлаган Budweiser компанияси Қатарнинг алкоголь сотишга доир тақиқи ортидан инқирозга учраган.

Қатарликлар Ғарбга “Римда римликлардек бўлинг” деган тамойилни кўрсатди. Жорий вазиятда Қатар бу Рим", – деган у.

Ходжи Қатар нафақат йирик спорт мусобақасини ташкил этишда катта муваффақиятга эгалигини кўрсатди, балки араб ва мусулмон дунёсидаги қадриятларни мустаҳкамламоқда.  Унинг фикрича, ЛГБТ тарғиботи ва алкоголнинг тақиқланиши бутун дунёдаги мусулмонларнинг хотиржамлигига сабаб бўлди.

“Агарда улар алкоголга рухсат берганда, мусулмонлар Қатар ҳукуматини ғарбпарастликда айблаган бўларди. .. қатъий позиция Ғарбнинг такаббурлиги қаршисида Саудия Арабистони, Туркия ва Эрон каби давлатларнинг олдида Қатарнинг позициясини мустаҳкамлайди”, — деб қайд этган журналист.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркияда зилзила сабабли 7 кунлик миллий мотам эълон қилинди!

413 07:30 07.02.2023

Алижон Аксой: «Инша Аллоҳ, биргаликда бу фалокатни енгиб ўтамиз!»

1050 22:25 06.02.2023

Иккинчи хотин бўлиш айбми? 

1619 20:05 06.02.2023

Ўзбекистон жойлашган минтақада кучли зилзилалар содир бўлиш эҳтимоли мавжудми? — ФВВ хабари

1290 19:36 06.02.2023

Россия ва Эрон Татаристонда дрон ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

484 18:10 06.02.2023

Муфтий ҳазратлари Туркия халқига ҳамдардлик билдирди

573 17:41 06.02.2023
« Орқага