Янгиликлар

Исроил коронавирус туфайли Ғазодагилар ҳолига тушиб қолди 

2286

Исроилда чиқадиган Haaretz газетаси хабар беришича, Исроил ҳукумати томонидан коронавирус тарқалишини камайтириш бўйича кўрилган қаттиқ чоралар Тел-Авивдаги исроилликларнинг ҳаётини Ғазо секторидаги тузоққа тушган фаластинликларнинг ҳаётига ўхшаш қилди.

Гидеон Леви ўз мақоласида, Исроил ҳукумати томонидан эпидемия тарқалишини олдини олиш учун Исроил ҳукумати томонидан қўйилган қаттиқ чоралар ва чекловларни Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидаги фаластинликларнинг кунлик азоблари - улар ўнлаб йиллар давомида қамал ва ишғол остида бўлган ҳақиқат билан таққослади.

Леви шундай деди: "Исроил дастлаб ўнлаб йиллар давомида фаластинликларга етказаётган азобларнинг енгил зарбасини ҳис қилади. Исроилликлар ҳар бир фаластинлик бола билган ҳақиқатни жуда ҳам тез ҳис қилади. Леви "бир-икки кун ичида Тел-Авив Женин каби, Исроил эса Ғазо секторига ўхшаб қолади”, деб қўшимча қилди.

У давом этди: "Фаластинликлар учун бу одатий турмуш тарзи, Исроилда фарқ жуда катта. Худди қиёматга ўхшаб қолди. Исроил бошдан кечираётган нарсалар фаластинликларнинг қамалини енгиллаштирса ҳам, ҳайратланарли ўхшашликка ҳайрон қолиш мумкин."

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

COVID-19:  Исроилда 36 нафар бемор вафот этди

949 22:30 03.04.2020

Исроил Фаластиннинг 85 фоизини босиб олган

747 17:00 02.04.2020

Исроил Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусга чалинди

798 11:00 02.04.2020

Коронавирус Ғазо секторида фалокатга олиб келиши мумкин

792 08:30 01.04.2020

Фаластин Исроил турмаларидаги фуқароларини коранавирусдан ҳимоялашни сўради

267 20:30 30.03.2020

Қатар коронавирусга қарши кураш учун Ғазога ёрдам беради

326 21:30 24.03.2020
« Орқага