Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил кучлари ўтган йили қанча фаластинликни ўлдирди?

672

Ўтган 2020 йилда Исроил кучлари босиб олинган Фаластин ҳудудларида камида 27 кишининг ўлимига сабабчи бўлган. Бу ҳақда Исроилнинг ҳуқуқ ҳимояси билан шуғулланувчи B’Tselem ташкилоти маълум қилди. 

Ўлдирилганлардан етти нафари ҳали вояга етмаган болалар бўлган.  

Ташкилот Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида 16 фаластинликнинг ўлдирилиши билан боғлиқ ҳолатларни ўрганиб чиққан. Таъкидланишича, камида 11 ҳолатда фаластинликлар Исроил кучлари ёки умуман кимгадир ҳеч қандай хавф туғдирмаган бўлса-да, отиб ташланган. B’Tselem мисол тариқасида аутизмга чалинган 32 ёшли Иёд Ҳаллоқнинг ўлдирилишини мисол қилиб келтирган.  

Шунингдек, ташкилот 2020 йилда фаластинликларга тегишли 729 та бино ва иншоотлар, жумладан, 273 та уй қонунга зид равишда бузиб ташланганини маълум қилди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халқаро жиноят суди Исроил бўйича суриштирув бошлади

152 14:15 04.03.2021

Европалик парламентарийлар Исроил аннексиясига қарши чиқди

348 10:30 02.03.2021

“Саудия Арабистонида Исроил билан яқинлашишни истайдиганлар кўп”

511 14:03 01.03.2021

Яқин Шарқда янги ҳарбий альянс пайдо бўлиши мумкин

1253 14:45 26.02.2021

Исроил 2020 йилда қанча фаластинликни ўлдиргани маълум қилинди

396 09:30 26.02.2021

БМТ Исроилни фаластинликларнинг уйларини бузмасликка чақирди

252 13:50 25.02.2021
« Орқага