Янгиликлар

Исроил: масжидни бузишга қарор қилинди

1070

Исроил суди Шарқий Қуддусда жойлашган “Қақаа ибн Амр” масжидини бузиш ҳақида қарор чиқарди, дея хабар бермоқда Al Jazeera. 

Силван мавзесидаги икки қаватли мазкур масжид 2012 йилда барпо этилган, суд эса рухсат олинмай туриб қурилган деган хулосага келди. 2015 йилда ҳам масжидни бузиш ҳақида қарор чиқарилган, бироқ у ижро этилмаган эди. Суд қарори устидан шикоят қилиш учун 21 кун муҳлат берилди. 

Ғазодаги Вақфлар ва дин ишлари вазирлиги Исроил судининг қарорини қоралаб, Араб давлатлари лигаси ва Ислом ҳамкорлик ташкилотини Қуддусдаги масжидларни ҳимоялашга чақирди. 

Охирги йилларда Силванда, “Ал-Ақсо” масжиди яқинидаги ҳудудда фаластинликларга тегишли ўнлаб уйлар яҳудийлар томонидан эгаллаб олинган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Фаластиннинг икки йирик сиёсий кучи биргаликда ҳаракат қиладиган бўлди

712 14:00 25.09.2020

Пентагон Исроилнинг хавфсизлигини мустаҳкамлашга ваъда берди

431 13:30 23.09.2020

Фаластин Араб давлатлари лигасига раислик қилишдан воз кечди

460 19:00 22.09.2020

Кувайт Исроил билан алоқа ўрнатмоқчи эмас

509 17:30 22.09.2020

“Нетаньяҳу – жиноятчи бош вазир”

718 10:40 21.09.2020

“Жазоир Исроил билан алоқа ўрнатиш пойгасида қатнашмайди”

648 09:51 21.09.2020
« Орқага