Исроил миллионта фаластинликни қамоққа олган

20:30 15.04.2019 601

Фаластиннинг маҳбуслар ишлари билан шуғулланувчи муассасаси берган маълумотга кўра, 1967 йилдан буён Исроил бир миллионта фаластинликни қамоққа олган. Айни пайтда эса мустамлакачи Исроил қамоқхоналарида 5700 нафар фаластинлик бор.

Маҳбуслар ишлари бўйича қўмита раиси Қадри Абу Бакр ва Қамоққа олинган маҳбуслар клуби президенти Қадура Форис ва Олий Кузатув кенгаши раиси Амин Шоман Ғарбий Соҳилнинг Ромаллоҳ шаҳрида 2019 йилдаги Асирлар кунига бағишланган конференцияда бу ҳақда маълумот беришди.

Улар конференция иштирокчиларини қаерда бўлишидан қатъий назар, Фаластин халқини 17 апрель куни Фаластин маҳбуслари куни учун режалаштирилган тадбирларда фаол иштирок этишга чақиришди.

Фаластиннинг Миллий кенгаши 1974 йилда ҳар йили 17 апрелни Исроил қамоқхоналаридаги фаластинлик маҳбуслар куни сифатида белгилаган.

Ташкилотлар муштарак берган баёнотда айтилишича, Исроил фаластинликларни миллион марта қамоққа олган. Жорий йилнинг дастлабки чорагида 1600 та шундай ҳолат юз берган.

Қамоққа олинганлар орасида 250 бола, 36 нафар уй қамоғидаги бола, 5 нафар вояга етмаган қизлар, 47 нафар аёллар, 6 нафар Фаластин парламенти аъзолари бор.

Шунингдек, маҳбусларнинг 700 нафари касал бўлиб, улардан 30 нафарида саратон аниқланган. Яна 56 маҳбуснинг қамоққа олинганига йигирма йилдан ошган. Карим Юнус ва Моҳир Юнус энг кўп муддат яъни 37 йилдан буён Исроил қамоқхоналарида қолмоқда.

Маҳбуслар орасида 570 киши бир марта ёки бир неча марта умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Баёнотда 1967 йилдан буён Исроил қамоқхоналарида 218 нафар фаластинлик шаҳид бўлганига эътибор қаратилади. Улардан 73 нафари қийноқлар таъсирида, 63 нафари тиббий бефарқликдан ва 7 нафари ҳарбийлар отган ўқдан ҳалок бўлган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!