Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил: намойишлар фонида мудофаа вазири Галлант лавозимидан бўшатилди

509

Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняху мудофаа вазири Йоава Галлантни мамлакатда режалаштирилган суд ислоҳотларига қарши чиққанидан бир кун ўтиб ишдан бўшатди, деди Бош вазир идораси.

Нетаняхунинг ўнг қанот Ликуд партиясининг юқори мартабали аъзоси Галлант шанба оқшомида биринчи бўлиб Исроил суд тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича қонунни "музлатиш"га чақирди.

Бош вазир идораси Галлантни ишдан бўшатганидан сўнг Нетаняху ўз твиттер саҳифасида “Биз ҳаммамиз рад этишга қарши туришимиз керак”, деб ёзди.

Ишдан бўшатилганидан сўнг Галлант "Исроил давлатининг хавфсизлиги ҳар доим менинг ҳаётим миссияси бўлган ва шундай бўлиб қолади" дея ўз твиттерида пост қолдирган.

Бу ишдан сўнг, якшанба куни минглаб намойишчилар Тель-Авив кўчаларига чиқиб, асосий кўчани тўсиб қўйишди.

Нетаняху ҳукумати бу ҳафта ислоҳотнинг марказий қисми бўйича парламентда овоз беришни талаб қилмоқда, бу қонун ўта ўнгдаги ҳукмрон коалицияга барча судяларни тайинлаш бўйича якуний қарор чиқариш ҳуқуқини беради.

Хабар қилинишича, Галлант жамиятдаги бўлинишлар ҳарбийларнинг маънавиятига путур етказаётгани ва Исроилнинг минтақадаги душманларига далда бераётганидан хавотир билдирган.

"Мен бизнинг кучимиз манбаи йўқ қилинаётганини кўриб турибман", деди Галлант ўз чиқишида.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

ИИВ огоҳликка чақирмоқда

772 18:03 02.06.2023

Замзам қудуғи тарихи

551 16:40 02.06.2023

Алоқа компанияларининг махсус ўйинлари ҳалолми?

569 11:15 02.06.2023

Путин ва Зеленский Туркияга боради

1371 10:01 02.06.2023

Ҳожар онамиз чўри бўлганми ёки малика?

2610 17:35 01.06.2023

Белгород ўққа тутилди: ўн киши яраланган

1531 15:50 01.06.2023
« Орқага