Янгиликлар

Исроил орқали жўнатилган БАА ёрдамини Фаластин қабул қилмади

929

Фаластин раҳбарияти Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) томонидан янги коронавирусга қарши кураш учун Исроил орқали юборилган ёрдамни қабул қилмади. Бу ҳақда “Евроньюс” хабар бермоқда.  

Фаластин соғлиқни сақлаш вазири Май Кела Байтуллаҳим шаҳрида ўтказилган матбуот анжуманида шундай деди: “БААнинг тиббий ёрдами бўйича биз билан келишилмади. Шундай экан, биз билан келишмаган ҳолда юборилган бу ёрдамни рад этамиз”. У Фаластин ҳам давлат эканини таъкидлаб, “Фаластин билан боғлиқ ҳамма нарса биз билан келишилиши керак”, деди. 

Хабарда айтилишича, мазкур ёрдам БМТнинг Яқин Шарқда тинчлик бўйича махсус координатори Николай Младенов билан келишилган ҳолда Исроилга олиб келинган.  

Эслатиб ўтамиз, БААга тегишли Etihad Airways сешанба куни Фаластинга аталган тиббий ёрдамни Исроилга олиб келган эди. Бу БААдан Исроилга амалга оширилган илк авиарейс бўлди. Икки давлат орасида дипломатик алоқа ўрнатилган. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Коррупцияда айбланиб қамалган Исроилнинг собиқ бош вазири Нетаняхуни ҳам қамоққа олишга чақирди

409 11:30 27.05.2020

Эрон яҳудийлари Исроилга қарши

891 11:28 26.05.2020

Эрдоған Исроилнинг Фаластиндаги ҳаракатларини қоралади

1031 09:30 26.05.2020

Нетанаьяху Фаластин ерларини эгаллаш фикридан қайтгани йўқ

464 07:17 26.05.2020

Бунақаси биринчи марта: Исроилда амалдаги бош вазир судланяпти

879 08:05 25.05.2020

Иордания Исроилга уруш эълон қила оладими?

1625 22:00 23.05.2020
« Орқага