Исроил полицияси 6 фаластинликни яралади

19:40 10.05.2019 222

Пайшанба тунда Қуддус шаҳрида Исроил полицияси билан тўқнашувларда 6 фаластинлик яраланди, деб «Анадолу» хабар берди.

Фаластин Қизил ярим ой жамияти берган баёнотга кўра, жамият шифокорлари яраланган 6 кишига ёрдам кўрсатишган. Улардан 4 нафари Қуддусдаги шифохонага кўчирилган.

Ташкилот томонидан берилган баёнотда: «Фаластинликлардан бири резина ўқ билан кўзидан, иккитаси елкаси ва товонидан, яна бири эса куйган» дейилади.

6 кишидан иккитасига воқеа жойида ёрдам кўрсатилган.

Шу кунларда Исроил ҳарбийлар Қуддус шаҳри бўйлаб кенг кўламда қамоққа олиш ишларини амалга оширмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!