Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил полицияси фаластинликларни жума намозига ўтказмади

1218

Исроил оккупацион полицияси жума куни босиб олинган Ғарбий Соҳилдан юзлаб фаластинликларнинг Муқаддас Рамазон ойининг иккинчи жума намозини адо этиш учун Қуддусга киришига тўсқинлик қилди, деб хабар берган Анадолу.

Исроил полицияси муқаддас шаҳарга олиб борадиган кўчаларда кўплаб ҳарбий назорат пунктларини ўрнатган ва фақатгина COVID-19 га қарши эмланган фаластинликларнинг ўтишига рухсат беришларини айтган.

Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Ғазо секторидаги фаластинликларнинг тўртдан бир қисмини эмлаш учун ҳам етарли вакцина дозаларини олмаганлигини айтади.

Жума куни эрта тонгдан фаластинликлар босиб олинган Ғарбий Соҳил ва Қуддусни бирлаштирувчи асосий ўтиш жойи - Каландия назорат пунктига шошилдилар. Исроил расмийлари томонидан жуда оз сонли фаластинликларгагина у ердан ўтишга рухсат берилган.

Исроил фақат Шарқий Қуддусдаги фаластинликларга ва Исроилдаги фаластинликларга Ал-Ақср масжидида намоз ўқишга рухсат беради, бундан ташқари Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги чекланган миқдордаги фаластинликлар ва Ғазо шаҳридан жуда кам сонли фаластинликлардан махсус кириш рухсатларини талаб қилинмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил фаластинликларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ ишларни босди-босди қилган

238 11:30 03.12.2021

Исроил Қуддус шайхига Ал-Ақсога киришни тақиқлади

674 17:01 29.11.2021

Омикрон таҳдиди: Марокаш барча авиарейсларни тўхтатади

520 09:35 29.11.2021

Исроил Ғазо қирғоқлари яқинида 5 фаластинлик балиқчини ҳибсга олди

633 18:05 28.11.2021

ЕИ: “Фаластинликларга тегишли уйларининг бузилиши Яқин Шарқда тинчликни кечиктирмоқда”

519 19:10 27.11.2021

ЖССТ COVID-19нинг янги штаммига ном берди

646 08:06 27.11.2021
« Орқага