Исроил Қатарнинг йўлига тўғаноқ бўлмоқчи

12:30 24.01.2019 1452

Исроил телевиденияси берган маълумотга кўра, мамлакат Бош вазири Бинямин Нетаняҳу тегишли идораларга Қатарнинг Ғазо учун ажратган маблағларини тўхтатишни буйруқ берган. Бу ҳақда “Анадолу” хабар тарқатди.

Нетаняҳу бу қарорга Ғазода сўнгги кунларда рўй берган воқеалардан кейин Хавфсизлик хизматлари бошлиқлари билан йиғилиши ортидан келган.

Жорий ойда Исроил Қатарнинг Ғазодаги давлат идоралари ходимларига тўлаётган маошини ҳам ман қилган эди. Бунга сектордаги қўшин ва маҳаллий аҳоли вакиллари билан бўлган тўқнашувлар сабаб қилиб кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 6 ноябрида Исроил сектордаги давлат идоралари хизматчилари маошлари ва ёқилғи муаммосини бартараф этиш учун Қатарнинг 90 миллион долларни 6 ойда Ғазога олиб киришига розилик билдирган эди.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!