Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил Қуддус шайхига Ал-Ақсога киришни тақиқлади

1355

Кеча Исроил ҳукумати Ал-Ақсо масжиди ва босиб олинган Ғарбий Соҳилдан вақтинча кирмаслик шарти билан Қуддус Исломий Вақфлар Кенгаши бош директори ўринбосари шайх Наже Бакиратни озод қилди.

Safa ахборот агентлиги хабарига кўра, Бакират: “Мени оғир шартлар билан озод қилишди – 20 кунга Ал-Ақсо масжидига киришим ва 30 кунга босиб олинган Ғарбий Соҳилга киришим тақиқланди”, дейди.

Пайшанба куни гувоҳларнинг айтишича, исроиллик полициячилар Шайх Бакиратни Ал-Ақсо масжиди олдида ҳибсга олган. Унинг ҳибсга олиниши сабаби аниқланмаган; аммо тергов давом этмоқда, деган баҳона билан уни кечаги кунгача ушлаб турилган.

Унинг айтишича, уни ижтимоий, маданий ва гуманитар масалалар ҳақида гапирганликда айблашган.

Шунингдек, Исроил маъмурлари Шайх Бакиратни 2000 АҚШ доллари миқдорида жаримага тортган ва қўшимча сўроқ қилиш учун бугун тергов марказига боришни буюрган.

Шайх Бакират илгари ҳам бир неча бор ҳибсга олинган ва Масжид-и Ақсодан сургун қилинган; у Қуддусдаги мусулмонлар ва насронийлар зиёратгоҳларини қўриқловчи Иордания вақфи ходими ҳисобланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БМТ Яқин Шарқдаги ракета ҳужумларини зудлик билан тўхтатишга чақирмоқда

300 14:00 06.08.2022

ҲАМАС Ғазога ҳужумларни тўхтатишни талаб қилди

479 13:05 06.08.2022

Исроил мудофаа вазири Пентагон раҳбарига Ғазога ҳаво ҳужум бошлагани ҳақида ахборот берди

479 12:25 06.08.2022

Исроил Ғазога 16 тонна ўқ-дори ёғдирди

427 11:00 06.08.2022

Исроил Миллий авиакомпанияси Саудия Арабистонининг ҳаво ҳудудига рухсатнома олди

265 18:25 04.08.2022

БМТ Исроилнинг ҳаракатларини қоралади

239 14:05 03.08.2022
« Орқага