Исроил қўшини ҲАМАСнинг 12 нуқтасига ҳужум қилганини эълон қилди

14:20 10.08.2018 296

Чоршанба куни тунда Исроил қўшини ХҲАМАСнинг Ғазодаги 12 нуқтасига ҳужум қилганини эълон қилди. Ҳужум қилинган объектлар ичида туннель қурилиши учун махсус қисмлар ишлаб чиқарадиган завод ҳам бўлган.

Исроил қўшини берган баёнотда ҲАМАСнинг бир нечта объектлари, жумладан денгиз соҳили бўйида туннельлар, бир неча ҳарбий базалар, қурол ва ракета ишлаб чиқарадиган заводлар борлиги айтилади.

Исроил қўшини олдинроқ бир неча кун мобайнида Ғазодан Исроилга 36 ракета отилганини, улардан 4 тасини темир гумбаз ушлаб қолганини айтган.

Ғазо томонидан қилинган ҳужумдан олдинроқ Исроил қўшини ҲАМАСнинг Ғазодаги бир нечта ҳарбий базаларига ҳужум қилган. Ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот берилмаган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!