“Исроил разведкаси раҳбари махфий равишда Риёзга борган”

20:30 13.02.2019 1408

Исроил разведкаси “Моссад”га 2011-2015 йилларда раҳбарлик қилган Тамир Пардо 2014 йилда Риёзга борган ва Саудия Арабистони раҳбарлари билан махфий учрашув ўтказган. Бу ҳақда Исроилнинг Kanal 13 телеканали Ғарбдаги манбаларига таянган ҳолда хабар тарқатди. 

Ўшанда Саудия томони АҚШнинг Эрон билан муносабатлари яхшиланиб бораётганидан хавотир билдирган ва Исроил Эронга қарши асосий иттифоқдоши эканини айтган. 
Тамир Прадо Исроилнинг Саудия Арабистонига сафар қилган илк юқори мартабали мулозими бўлган. 

Хабарда айтилишича, Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ҳам 2014 йилда ўша пайт Саудия Арабистони Хавфсизлик кенгаши раиси бўлган Бандар ибн Султон билан учрашган. Учрашув номи ошкор этилмаган учинчи мамлакатда ўтказилгани айтилмоқда. 

Тель-Авив ва Риёз ушбу хабарга муносабат билдирмади. 

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!