Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил Шарқий Қуддусда яҳудийлар учун турар жой қуришни кечиктиради

744

Исроил ҳукумати босиб олинган Шарқий Қуддусда яҳудийлар учун 10 минг турар жой қуриш лойиҳасини кейинга қолдирди. 

“Исроил Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Қуддус Режалаштириш ва қурилиш қўмитаси Қуддусдаги Атарот аэропорти ҳудудида янги турар жой қуриш режасини кечиктирди. Қарор АҚШ босими остида қабул қилинди”, – дея хабар тарқатди Исроилнинг Walla интернет нашри.

Қайд этилишича, Исроил Ташқи ишлар вазири Яир Лапид аҳоли пунктлари масаласи бўйича “Вашингтон позициясини қаноатлантирадиган” келишув ҳақида маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, Исроил Яқин Шарқда дипломатик инқирозларни келтириб чиқармайдиган сиёсат юритмоқда.

Қуддус ҳокимлиги яқинда Шарқий Қуддусдаги Атарот аэропорти яқинида яҳудийлар учун турар жой қуриш лойиҳасини тасдиқлаган эди.

Фаластин маъмурияти эса ушбу лойиҳани қоралаб, у Исроил – Фаластин можаросини “икки давлат” тамойили асосида ҳал қилиш умидларига барҳам беришини айтди ва Вашингтонни вазиятга аралашишга чақирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

АҚШ: Нью-Жерсида кўчага «Фаластин йўли» номи берилди

259 15:00 19.05.2022

Нақба - Фаластин халқининг мажбурий кўчирилиши тимсоли

175 16:50 16.05.2022

Фаластинда Ал-Жазира мухбири отиб ўлдирилди

655 15:14 11.05.2022

Ҳожи Ғассон Юнус – Ақсонинг «Абу Ҳурайра»си

540 16:20 09.05.2022

Путин Лавровнинг сўзлари учун Исроилдан узр сўради

2480 14:30 06.05.2022

«Ал-Ақсо»да мусулмон ва яҳудийлар ўртасида яна тўқнашув бўлди

1001 19:02 05.05.2022
« Орқага