Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроил суди 13 яшар фаластинликни қамашга қарор қилди

1403

Исроил ҳарбий суди 13 ёшли фаластинлик Санад Муҳаммад Муқбилга бир ойлик қамоқ жазоси тайинлади, дея хабар бермоқда “Анадолу” агентлиги.

Фаластин асирлар жамияти маълумотига кўра, Рамаллоҳ шаҳрида жойлашган Офер ҳарбий суди Муқбилга 3 минг шекел жарима жазоси ва 31 кунлик қамоқ жазоси тайинлаш ҳақида қарор қабул қилган. 

“Улар Муқбилни Ал-Халил шаҳри яқинидаги Байт Уммар қишлоғида яҳудий кўчкиндиларнинг машинасига тош отишда айбдор деб топди”, – дейди Фаластин асирлар жамиятининг матбуот котиби Амани Сараҳна.

Айни пайтда Исроил қамоқхоналарида 4650 нафар фаластинлик сақланмоқда. Улардан 180 нафарини болалар, 39 нафарини эса аёллар ташкил этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил фаластинликларнинг ўлдирилиши билан боғлиқ ишларни босди-босди қилган

234 11:30 03.12.2021

Исроил Қуддус шайхига Ал-Ақсога киришни тақиқлади

674 17:01 29.11.2021

Омикрон таҳдиди: Марокаш барча авиарейсларни тўхтатади

520 09:35 29.11.2021

Исроил Ғазо қирғоқлари яқинида 5 фаластинлик балиқчини ҳибсга олди

633 18:05 28.11.2021

ЕИ: “Фаластинликларга тегишли уйларининг бузилиши Яқин Шарқда тинчликни кечиктирмоқда”

519 19:10 27.11.2021

ЖССТ COVID-19нинг янги штаммига ном берди

646 08:06 27.11.2021
« Орқага