Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Исроил Сурияни яна бомбардимон қилди

1098

Исроил ҳарбий авиацияси Суриянинг шарқида амалга оширган зарбалар натижасида ўнлаб киши ҳалок бўлган. 

“Сурия инсон ҳуқуқлари мониторинг маркази” Дайраззор ва Абу Камол аҳоли пунктлари орасидаги ҳудудга камида 18 марта зарба берилганини маълум қилди. Бунинг оқибатида жами 23 киши, жумладан, 7 нафар суриялик аскар ҳалок бўлган, ўттизга яқин киши яраланган. Ўлганлар орасида Эронга алоқадор жангчилар ҳам борлиги айтилмоқда. 

Суриянинг расмий SANA агентлиги маҳаллий вақт билан соат 01:10 да Сурия самолётлари ҳужум уюштиргани ҳақида хабар тарқатди, бироқ хабарда қурбонлар ва яраланганлар тўғрисида маълумот берилмаган.  

Исроил 7 январь куни Суриянинг жануби ва пойтахт Дамашқ атрофига ҳужум қилган эди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил фуқаролари энди БААга визасиз кира олади

266 11:00 14.01.2021

Исроил апартеид давлатими?.. 

1050 15:59 13.01.2021

“Нетаньяҳу Фаластин ерларини телбаларча эгаллаб олмоқчи”

1055 09:28 12.01.2021

"Исроил “Масжиди Ақсо” ҳудудидаги қазишма ишларини тўхтатиши зарур"

861 13:54 11.01.2021

Яқин Шарқда кимлар ядровий қуролга эга бўлмоқчи?

1416 17:35 08.01.2021
« Орқага