Исроил томони қилган ҳужум натижасида 4 фаластинлик жароҳатланди

16:20 10.08.2018 99

Кеча чоршанба тунда Исроил қўшини Ғазога уюштирган ҳужумда 4 нафар фаластинлик енгил даражада жароҳатланди. Буни Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги берган баёнотида айтди.

Баёнотга кўра, яраланганларнинг 3 нафари Шифо тиббий мажмуасига, биттаси эса Ақсо шаҳидлари шифохонасига етказилган.

Баёнотда бошқа тафсилотларга киришилмаган.

Чоршанба тунда Исроил ҳарбий самолётлари Ҳамаснинг бир неча ҳарбий базаларига ҳужум уюштирди.

Исроил қўшини ҳам ўз навбатида Ҳамаснинг 12 объектига ҳужум қилганини, улар орасида туннельлар учун махсус қисмлар ишлаб чиқарадиган завод ҳам борлиги ҳақида баёнот берган.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!