Янгиликлар

Исроил ва АҚШ Ғарбий соҳилнинг харитасини қайтадан тузяпти

506

Исроил АҚШ президенти Дональд Трампнинг “тинчлик режаси”га мувофиқ Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги чегараларни белгилайдиган қўшма комиссияда ишлайдиган гуруҳни шакллантирди. Бу ҳақда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу якшанба кунги хукумат йиғилишида айтиб ўтди, дея хабар бермоқда ТАСС. 

“Охирги ҳафталарда Исроил давлати учун катта аҳамиятга эга янгликлар содир бўлди. Дўстим Трамп Иордан дарёси водийси, Ўлик денгизнинг шимолий соҳиллари ҳамда Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва ундаги барча яҳудий мавзеларида Исроил суверенитетини тан олишга тайёрлигини айтди”, – деди бош вазир. 

Унинг сўзларига кўра, Ғарбий соҳил чегараларини аниқлайдиган қўшма комиссия аллақачон иш бошлаган. 

“Биз Ғарбий соҳилни Исроил давлатининг бир қисмига айлантирамиз, ишларни иложи борича тезроқ тугатамиз”, – дея таъкидлади Нетаньяҳу. 

Эслатиб ўтамиз, БМТ Хавфсизлик Кенгаши Иордан дарёсининг ғарбий соҳили Исроил томонидан босиб олинган деб ҳисоблайди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Исроил Суриянинг олтита самолётини уриб туширди

511 16:00 07.04.2020

Исроил полицияси Қуддус ҳокимини ҳибсга олди

1188 12:00 06.04.2020

COVID-19:  Исроилда 36 нафар бемор вафот этди

1001 22:30 03.04.2020

Исроил Фаластиннинг 85 фоизини босиб олган

787 17:00 02.04.2020

Исроил Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусга чалинди

821 11:00 02.04.2020

Коронавирус Ғазо секторида фалокатга олиб келиши мумкин

808 08:30 01.04.2020
« Орқага