Янгиликлар

Исроил ва Фаластин ўт очишни тўхтатишга келишиб олди 

477

Исроил ҳукумати ва Фаластин гуруҳлари Миср ва БМТнинг воситачилигида 24 февраль кечки пайт ўт очишни тўхтатишга келишиб олди, деб хабар берди Sky News Arabia телеканали.

Таъкидланишича, томонлар ўртасида ўт очишни тўхтатиш режими маҳаллий вақт билан соат 00:00да кучга кирган. 

Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари 24 февралга ўтар кечаси Дамашқ атрофига ракета зарбалари берган. Бу ерда фаластинликлар базаси жойлашган бўлиб, у ерда ракета қуроллари ишлаб чиқилган. 

Шунингдек, Исроил авиацияси 23 февралдаги ракета зарбаларига жавобан “Ислом жиҳоди” ташкилотининг Ғазо секторидаги бир неча ўнлаб нишонларига ҳужум қилган.

Исроил армияси маълумотларига кўра, охир суткаларда Ғазодан Исроил томон 40дан кўпроқ ракета учирилган, уларнинг ярмига яқини “Темир гумбаз” ҳаво ҳужумига қарши тизими томонидан уриб туширилган.  

Ушбу ўт очиш учун жавобгарликни “Ислом жиҳоди” ташкилотининг қуроллаган қаноти “Сарой Ал-Қудс” гуруҳи ўз зиммасига олган. Гуруҳ бу ҳужумни Дамашқ ва Хон-Юнусда 3 жангчиси ўлдирилишига жавоб деб атаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тарихда бугун: Исроил Суриянинг олтита самолётини уриб туширди

548 16:00 07.04.2020

Исроил полицияси Қуддус ҳокимини ҳибсга олди

1197 12:00 06.04.2020

COVID-19:  Исроилда 36 нафар бемор вафот этди

1002 22:30 03.04.2020

Исроил Фаластиннинг 85 фоизини босиб олган

788 17:00 02.04.2020

Исроил Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусга чалинди

821 11:00 02.04.2020

Коронавирус Ғазо секторида фалокатга олиб келиши мумкин

808 08:30 01.04.2020
« Орқага