Исроил вазири: «Туркияга ишонманглар»

11:14 15.06.2019 2176

Исроилнинг Экология ва Қуддус масалалари бўйича вазири Зеев Элькин АҚШ ва НАТО Туркияга ишонмаслиги кераклигини айтди.

“АҚШ ва НАТО замонавий қуролларни олишга уринаётган Туркияга кўр-кўра ишонмаслиги зарур”, – деди Элькин маҳаллий радиостанциялардан бирига берган интервьюсда. У назарда тутган “замонавий қурол” – Туркия Россиядан харид қилаётган С-400 зенит-ракета мажмуасидир. Вашингтон Анқаранинг бу мажмуани сотиб олишини истамаяпти ва шу сабабли турк ҳукуматига босим ўтказяпти. Туркия эса С-400 ни сотиб олиш қарорида қатъий турибди. 

Элькиннинг фикрига кўра, Туркиянинг НАТОга аъзолиги ўз аҳамиятини йўқотган, Анқара евроинтеграцияга эмас, балки Ислом дунёсида етакчи бўлишга интиляпти.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!