Исроил юзига урилган тарсаки

19:40 09.08.2018 2306

Исроилнинг Богота шаҳридаги элчихонаси Колумбия ҳукуматининг Фаластинни тан олиш ҳақидаги қарорини “тарсаки”, деб ҳисобланишини билдирди. Бу ҳақда Исроил Ташқи ишлар вазирлигининг твиттердаги расмий саҳифасида жойлашган баёнотига таяниб, Kun.uz хабар бермоқда.

Эълон қилинган баёнотга кўра, Исроил элчихонаси Колумбиянинг Фаластинга нисбатан қарори ва бу қарорнинг шаклидан “ҳайратга тушган ва чуқур афсусда”.

“Гап содиқ иттифоқчига нисбатан берилган тарсаки ҳақида кетмоқда, бу мамлакатларимиз ва уларнинг етакчилари ўртасидаги муносабатлар ва яқинлик даражасига зид”, - дейилади постда.

Аввалроқ, Колумбия Республикаси Фаластинни суверен ва мустақил давлат сифатида тан олгани ҳақида хабар берган эдик.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!