Исроилда чақалоқларга энг кўп қўйилаётган исмлар рўйхати эълон қилинди

22:40 08.09.2018 3672

Исроилда чақалоқларга энг кўп қўйилаётган исмлар рўйхати эълон қилинди, дея хабар бермоқда IslamToday.

Аҳолишунослик ва иммиграция агентлиги маълумотига қараганда, охирги бир йилда Исроилда 168,5 минг чақалоқ туғилган. Ўғил болаларга энг кўп Муҳаммад, Йосеф, Ариэль, Умар, Адам, Давид, Даниэль, Лави, Эйтан ва Ури исмлари қўйилган. Қиз болаларга эса энг кўп қўйилган исмлар: Тамар, Авигейл, Мириам, Сара, Адель, Яэль, Ноа, Шира, Нойя ва Лия.

Қайд этилишича, Исроилда охирги беш йилдан бери кетма-кет Муҳаммад исми энг кўп тарқалган исмлар рўйхатида биринчи бўлмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!