Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроилда Нетаньяҳунинг даври тугади

2435

Якшанба куни Исроил парламенти билдирган ишонч вотумига кўра, “Ямина” партиясининг етакчиси Нафтали Беннет мамлакатнинг янги бош вазири бўлди.

У ҳукуматни икки йил бошқаради, кейин эса коалицион келишувга мувофиқ ўрнини “Еш Атид” партияси етакчиси Яир Лапидга бўшатиб беради. Парламентдаги депутатлардан 60 нафари янги ҳукуматни қўллаб-қувватлади, 59 нафари қарши чиқди. Коалицион ҳукуматга жами саккизта партия, жумладан, арабларнинг РААМ партияси қўшилди. 

Шундай қилиб, Исроилда ўн икки йилдан бери бош вазир лавозимини эгаллаб келган Биньямин Нетаньяҳунинг даври ниҳоясига етди.

Парламентда овоз бериш бошланишидан олдин Нафтали Беннет Нетаньяҳуга миннатдорчилик билдирди. “Биз ҳар доим ҳам бир фикрда бўлмаганмиз, бироқ Исроил давлати учун кўп нарсани қурбон қилганмиз”, – деди у. 

Жорий йилнинг 23 мартида Исроилда парламент сайлови бўлиб ўтган, бироқ партиялардан ҳеч бири ҳукуматни мустақил равишда шакллантириш учун керакли миқдорда овоз ололмаган эди. Президент Реувен Ривлин Нетаньяҳуга коалицион ҳукумат тузиш вазифасини топширди, у бунинг уддасидан чиқа олмади. Шундан кейин ушбу вазифа Яир Лапидга топширилди. Ҳукуматни шакллантириб бўлмагани сабабли Исроилда охирги икки йилда тўрт марта парламант сайловини ўтказишга тўғри келди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ал-Ақсо масжиди имом-хатиби касалхонага ётқизилди

717 18:40 15.01.2022

Америкалик мусулмонлар Исроилга жосуслик қилган гуруҳнинг жазоланишини истаяпти

813 09:13 15.01.2022

Эрон разведкачиси беш исроиллик аёлни ёллаб олган

1642 19:05 13.01.2022

Исроил армиясида ҳалок бўлганларнинг учдан бири ўз жонига қасд қилган

2699 12:35 13.01.2022

«Исроилнинг асосий муаммоси – Эрон» 

678 10:15 11.01.2022

Исроил вазири жинсий тажовузларни маъқуллагани маълум бўлди

2813 16:34 10.01.2022
« Орқага