Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроилда сиёсий инқироз: яна сайлов ўтказилиши мумкин

502

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяҳу белгиланган муддатда янги ҳукуматни шакллантиришнинг уддасидан чиқа олмади. «Евроньюс» хабарига кўра, у янги ҳукуматни шакллантириш бўйича президент Реувен Ривлин берган мандатни унга қайтарган. Исроил қонунчилигига мувофиқ бугун президент Ривлин парламентдаги вакиллари билан маслаҳатлашувни бошлаши зарур.

Исроилда 23 март куни охирги икки йилдаги тўртинчи навбатдан ташқари парламент сайлови бўлиб ўтди. Унда партиялардан ҳеч бири ҳукуматни мустақил равишда шакллантиришга етгулик овозни ололмади. Шу сабабли коалицион ҳукумат тузиш керак эди.

2019 йилнинг сентябри ва 2020 йилнинг мартидаги сайловлардан кейин ҳам ҳукуматни шакллантириб бўлмаганди. Агар бу сафар ҳам уринишлар натижа бермаса, яна бир бор сайлов ўтказишга тўғри келади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Исроилнинг янги бош вазири аввалгисидан ҳам ёмонроқ»

1046 10:14 14.06.2021

Исроилда Нетаньяҳунинг даври тугади

990 06:05 14.06.2021

Исроил разведкасининг собиқ раҳбари эронлик олимларни ўлдириш билан таҳдид қилди

1228 17:00 12.06.2021

Ғазолик 1 миллион бола кўмакка муҳтож

194 11:20 12.06.2021

Фаластин «Ақсонинг ҳимоячиси»га кўз тикмоқда

1497 09:35 12.06.2021

Иорданиялик фуқаро Исроил турмасидан 21 йилдан сўнг озод бўлди

736 18:55 11.06.2021
« Орқага