Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроилдаги музей араб давлатлари раҳбарларини тақдирлади

602

Ғарбий Қуддусда жойлашган Сион дўстлари музейи “Сион дўстлари” мукофоти билан тақдирланганлар рўйхатини эълон қилди. 

“Анадолу” агентлиги хабарига кўра, тақдирлаш маросими Исроил ҳукуматининг кўмагида ташкил этилган Насроний медиа саммити доирасида бўлиб ўтди. Саммитда Исроил президенти Реувен Ривлин, бош вазири Биньямин Нетаньяҳу ва АҚШнинг Исроилдаги элчиси Дэвид Фридман қатнашди.

Сион дўстлари музейи асосчиси ва директори, асли америкалик насроний ва сионист Майк Эванс тақдирланганлар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида Баҳрайн подшоси Ҳамод ибн Исо ал-Халифа, Марокаш подшоси Муҳаммад VI, Бирлашган Араб Амирликлари вице-президенти Муҳаммад ибн Рашид ал-Мактум, Ўмон султони Ҳайсам ибн Ториқ, Саудия Арабистони валиҳад шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон, Сербия президенти Александр Вучич ва Руминия президенти Клаус Йоханнис бор. Жами 11 киши тақдирланди. 

“Сион дўстлари” мукофоти билан ўзи яҳудий бўлмагани ҳолда яҳудийларни ва Исроилни қўллаб-қувватлаганлар тақдирланади. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Метронинг Сергели йўналиши очилишига ҳам яқин қолди

103 14:05 05.12.2020

Германия: 92 ёшли «нацист буви» яна қамалди

498 13:10 05.12.2020

Черковни ёқмоқчи бўлган экстремистни мусулмонлар тўхтатиб қолди

503 12:05 05.12.2020

Халқ мулкига хиёнат қилган дўзахийдир....

623 11:07 05.12.2020

Бокуда Франция элчисига нота топширилди. Париж холис бўлиши керак эмасми?..

623 10:22 05.12.2020

Болалар очликдан ўляпти...

446 09:05 05.12.2020
« Орқага