Воқеа Иорданиянинг ғарбий соҳилидаги Ал-Фундук қишлоғида содир бўлган.
Тахминан икки ҳафта олдин ишғол остидаги Ғарбий Соҳилнинг шимоли-ғарбида ҳужумга учраган исроиллик Шалом Софер касалхонадан чиқарилганидан кўп ўтмай вафот этди.
Исроил матбуотига кўра, Ал-Фундук қишлоғида 63 ёшли исроилликка пичоқ билан ҳужум қилинган.
Софер даволанганидан бир ҳафта ўтиб касалхонадан чиқди, бироқ кўп ўтмай қон кетиши туфайли вафот этди.
Исроилликнинг ўлими ҳақида унинг ўғли Лидор Софер радио орқали эълон қилди.
У Тель-Авив яқинидаги Петаҳ Тиква шаҳрида яшаган.
Аввалроқ, 25-октябрь куни Исроил армияси босиб олинган Ғарбий Соҳил шимоли-ғарбидаги Ал-Фундук қишлоғида пичоқли ҳужум оқибатида бир исроиллик яралангани ҳақида хабар берган эди.
Бундан ташқари, Исроил армияси ҳужумчи қўлга олингани ҳақида хабар берган.