Янгиликлар

“Исроиллик полициячи фаластинлик одамни кўнгилхушлик учун отган”

1619

Исроил ҳукумати ўтган йилнинг майида Иордан дарёсининг ғарбий соҳилида қуролсиз бир фаластинликка ўқ узиб, унинг яраланишига сабабчи бўлган полициячининг иши бўйича тергов тугаганини ва яқинда қарор эълон қилинишини билдирди.

Исроилдаги Channel 13 номли маҳаллий телеканалда ҳодисанинг видеотасвири намойиш этилди. Полициячилар телефонда олган видеотасвирда полиция ходими фаластинлик эркакни назорат пунктидан орқага қайтариб юборгани акс этган. Полициячи аввалига арабчалаб “Кет!” дейди ва 20 сония кейин фаластинликка ўқ узади. Елкасидан яралаланган фаластинлик бақирганча ерга йиқилади.

Телеканал хабарида айтилишича, полиция отган ўқ ғалварак ўқ бўлган ва фаластинлик одам енгил жароҳат олган. Исроил полицияси ғалвирак ўқдан одатда намойишчиларни тарқатиш учун фойдаланади. Бундай ўқ бошга тегса, ўлимга олиб келиши мумкин.

Ҳодисадан сўнг фаластинликка ўқ узган полициячи аёл аввалги хизмат жойига – армияга қайтариб юборилган. Ҳодисага гувоҳ бўлган 4 полициячининг ҳам хизмат жойлари ўзгартирилган.

Исроилда чоп этилувчи Haaretz газетасининг ёзишича, ҳодиса юзасидан Қуддусда ўтказилган  судда Элад Перски исмли судья полиция ходими кўнгилхушлик мақсадида фаластинликка қарата ўқ узган бўлиши мумкинлигини айтган.

Мазкур ҳодиса айни назорат пунктида полициячилар фаластинлик бир кишини бекордан-бекорга дўппослагани билан боғлиқ тергов пайтида тасодифан ошкор бўлган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Исроил Эронга дўқ урди: “Ҳарбий операция бошлаймиз!”

1546 23:00 11.12.2019

“Ғарб ва баъзи араб давлатлари Исроилнинг қонунсизлигини қўллаб-қувватлаяпти”

922 13:30 10.12.2019

Исроил босқини Фаластинга қарийб 48 млрд долларга тушди

338 13:30 03.12.2019

Тель-Авив Исроилни танқид қилган ташкилот вакилини ҳайдади

659 10:02 26.11.2019

Исроил АҚШдан миннатдор, БМТ афсусда, Фаластин иложсиз

703 10:00 21.11.2019

Исроилнинг ноқонуний турар жойларини АҚШ қонуний деб топди

869 11:00 19.11.2019
« Орқага