Янгиликлар

Исроиллик полициячилар фаластинлик болаларга ўқ узилганини видеога олган 

1138

Сўнгги йилларда "ўнлаб болалар шимгичли ўқлардан яраланган, уларнинг кўплари кўзларидан айрилган."

Исроил оккупацион кучлари Шарқий Қуддусда шу ҳафта икки нафар фаластинлик болани ўққа тутишди, деб хабар беради Haaretz.

Иккала воқеа ҳам деярли бир йилдан бери Исроил ҳарбий кучлари томонидан шафқатсизларча тазйиқ қилинадиган Иссавиа шаҳрида рўй берди.

Хааретснинг ёзишига кўра, 16 ёшли Муҳаммад Атия душанба куни ўз мактабининг ҳовлисида турганида унга қарата ўқ узилган ва унинг қўли синган.

Ўн ёшли Фавзи Абид ҳам сешанба куни уйининг балконида полициячилар отган ўқ туфайли қўлидан жароҳатланган.

Воқеа видеосида полиция ходимлари машинадан тушиши ва мактабга кириш жойида ўқувчиларга озиқ-овқат сотаётган одамни қандай қилиб итариб юборгани кўрсатилган.

Кейин бир полициячи қуролини мактабга кириш эшиги олдига қўйди ва мактаб ҳовлисидаги болаларга беш марта ўқ узди.

“У ҳовлида, директорнинг ёнида турган эди, тўсатдан ўқ унинг қўлига тегди”, – деди боланинг отаси Авани Атия.

Сўнгги йилларда "ўнлаб болалар шимгичли ўқлардан яраланганлар, уларнинг кўплари кўзларини йўқотишган. Бир ўспириннинг бошига ўқ тегиб ўлган. Аммо ҳозирга қадар бирорта ҳам полициячи шимгичли ўқлардан ноқонуний фойдалангани учун судга тортилмаган", деб ёзади газета.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

COVID-19:  Исроилда 36 нафар бемор вафот этди

949 22:30 03.04.2020

Исроил Фаластиннинг 85 фоизини босиб олган

747 17:00 02.04.2020

Исроил Соғлиқни сақлаш вазири коронавирусга чалинди

798 11:00 02.04.2020

Коронавирус Ғазо секторида фалокатга олиб келиши мумкин

792 08:30 01.04.2020

Фаластин Исроил турмаларидаги фуқароларини коранавирусдан ҳимоялашни сўради

267 20:30 30.03.2020

Қатар коронавирусга қарши кураш учун Ғазога ёрдам беради

326 21:30 24.03.2020
« Орқага