Янгиликлар

Исроилликлар ҳарбийлар ҳимоясида Ғарбий соҳилда «Исроил»нинг ташкил этилишини нишонлашяпти

786

Исроил қўшини Ғарбий соҳилдаги бир қанча ҳудудларни Исроилнинг ташкил қилинишининг 71 йиллигини нишонлаётган яҳудийларни «хавфсизлигини» таъминлаш мақсадида ёпиб қўйди. Бу ҳақда «Анадолу» хабар берди.

Гувоҳларнинг «Анадолу»га берган маълумотларига кўра, Исроил ҳарбийлари Ромаллоҳдаги бош кўчани ёпиб қўйишган. Шунингдек, Набий Солиҳ, Обуд, Умму Софа қишлоқларида кўплаб ҳарбийлар яҳудийларнинг байрамларни хотиржам нишонлашлари учун кезиб юрмоқда ва фаластинликларнинг мазкур ерлардаги ҳаракати таъқиқ қўйилган.

Бундан ташқари Исроил ҳарбийлари Нобилис шаҳридаги “Масъудийя қадимий боғи, Нобилис ва Жанин шаҳарлари орасидаги йўл кабиларни яҳудийлар байрамларини бемалол нишонлашлари учун ёпиб қўйган.

Яҳудийлар ҳар йили май ойида Исроилнинг ташкил этилишини кенг миқёсда нишонлаб келадилар.

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрдоған Исроилнинг Фаластиндаги ҳаракатларини қоралади

903 09:30 26.05.2020

Исроил орқали жўнатилган БАА ёрдамини Фаластин қабул қилмади

920 12:30 22.05.2020

БМТ: “Фаластин умидсизларча ёрдам сўраяпти!”

625 10:00 22.05.2020

Хитой Фаластин масаласида Исроилга  қарши чиқди

1333 18:30 21.05.2020

“Фаластин тақдирини араблар, насронийлар ва яҳудийлар ҳал қилишлари керак” – Эрон ТИВ

807 21:13 20.05.2020

Шарқий Қуддусда қанча фаластинлик яшаши маълум қилинди

579 12:00 20.05.2020
« Орқага