Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Исроилнинг Қатардан умиди катта эди, бироқ...

5751

Исроил ва Қатар ўртасидаги махфий музокаралар Дохада Исроилнинг минглаб футбол ишқибозларининг жаҳон чемпионатига келишига ёрдам бериш учун Исроил консуллиги очилишига олиб келмади, деб хабар беради Исроилнинг i24NEWS телеканали.

Телеканалнинг таъкидлашича, Исроил ташқи ишлар вазири ва муваққат бош вазир Яир Лапид ва унинг қатарлик ҳамкасби шайх Муҳаммад бин Абдураҳмон Ол Соний ўртасида музокаралар якунланган.

Лапид ва Ал Соний ўртасидаги режалаштирилган телефон қўнғироғи Лапид ва Қатар амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний ўртасидаги дастлабки телефон қўнғироғи ҳисобланган.

Исроил миссия Қатарда Форс кўрфази давлатидаги доимий ваколатхонасининг фаолият юритишда давом этишига умид қилган эди.

Ўтган июнь ойида Исроил ўз фуқаролари жаҳон чемпионатига бориши мумкинлигини эълон қилган ва бу ҳаракат Тел-Авив ва Доха ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилишига олиб келишига умид билдирган эди.

Қатар 21 ноябрдан 18 декабрга қадар 32 жамоа иштирокидаги футбол бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади. Шу тариқа, Қатар бундай йирик спорт тадбирини ташкил этган биринчи араб ва Яқин Шарқ давлатига айланади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

352 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

572 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

791 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

472 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

352 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2477 12:50 30.11.2022
« Орқага