Истанбулда автобус пиёдани босиб кетди

10:00 23.03.2019 697

Истанбулда автобус бир гуруҳ пиёдаларни  туртиб кетган. Туркия ОАВнинг хабар беришича,  автобус тўғридан тўғри бекатдаги пиёдалар устига қараб юрган.

Ҳодиса оқибатида, бир неча одам жабрланган. Уларнинг аҳволи қай даражадилиги ҳали маълум қилинмади.

Жабрланганлар сони ҳам ҳозирча маълум эмас. Улар шу яқин ўртадаги касалхоналарга жойлаштирилган. Воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот органлари  текширув ишларини олиб борилмоқда. Ҳозирча, ҳодиса сабаблари аниқлангани йўқ.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!