Янгиликлар

Истанбул аэропортидаги ўзбекистонликларга ёрдам тарқатилди

677

Туркиянинг İHH – Гуманитар ёрдам жамғармаси Истанбул аэропортида қолаётган 200 га яқин ўзбекистонликка кўмак кўрсатди. 

Жамғарма вакилларининг маълум қилишича, Ўзбекистон фуқароларига шахсий гигена воситалари, ёш болалар учун тагликлар ва сув тарқатилди. 

Бу ўзбекистонликлар коронавирус пандемияси туфайли халқаро қатновлар тўхтатилгани оқибатида Туркияда қолмоқда, улар навбати билан чартер рейсларда юртимизга олиб келинмоқда.

Навбатдаги чартер рейс 28 март куни амалга оширилиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида: İHH – Гуманитар ёрдам жамғармасига 1992 йилда асос солинган бўлиб, у нафақат Туркияда, балки дунёнинг бир қатор мамлакатларида гуманитар ёрдам кўрсатиш билан шуғулланиб келади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркиядаги ўзбекистонликлар ватанга қайтишга шошилмасликка чақирилди

1047 16:30 28.03.2020

Ташқи ишлар вазирлиги Туркиядаги фуқароларни сабрли бўлишга чақирди

876 17:00 27.03.2020

Истанбулдан Фарғонага учиб келган фуқаро инсультдан вафот этди

774 00:00 26.03.2020

Истанбулда “коронавирус дориси”ни ичган ўнлаб туркманистонлик вафот этди

2272 15:30 23.03.2020

Идлиб саммити Covid-19 туфайли телеконференсия кўринишида ташкилланади

397 09:00 16.03.2020
« Орқага