Истанбул аҳолиси сони бўйича 131 давлатни ортда қолдиради

15:15 20.03.2019 1047

Туркиянинг Истанбул шаҳри, аҳолисининг сони жиҳатидан дунёнинг 131 мамлакатини ортда қолдирди.

Туркия расмий статиcтика қўмитаси берган маълумотга қараганда, Истанбул аҳолиси 15 миллион 67 минг 724 кишига етган. Ўтган йил ниҳоясида аҳолиси 82 миллион 3 минг 882 кишига етган Туркия давлатининг 18.4 фоиз аҳолиси айнан Истанбул шаҳрида истиқомат қилади.

Охирги 5 йил давомида мазкур шаҳар аҳолиси 6,4 фоизга кўпайган ва жаҳондаги жами аҳолиси сони бўйича 131 давлатдан илгарилаб кетди. Жумладан, Белгия (аҳолиси 11,5 миллион киши), Греция (аҳолиси 11,1 миллион киши), Австрия (аҳолиси 8,8 миллион киши) ва Болгария (аҳолиси 7 миллион киши) каби давлатлардан Истанбул олдинлаб кетмоқда.

Azon.uz янгиликларини Telegram'да ҳам кузатиб боринг!